Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олтин қалам» XV мукофотининг барча ғолиб ва совриндорлари

«Олтин қалам» XV мукофотининг барча ғолиб ва совриндорлари

Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида «Олтин қалам» миллий мукофоти учун ХV танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Олтин қалам» XV миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари рўйхати

  1. Журналистика соҳасида Бош миллий мукофоти:

Салим Дониёров, «Янги Ўзбекистон» газетаси Бош муҳаррир

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнлари, ислоҳотлар самаралари кенг ёритилгани, газетада эълон қилинган долзарб, таҳлилий-танқидий руҳдаги материаллар жамоатчилик эътиборини қозонгани учун

Садриддин Суяров, «Дунё» ахборот агентлиги Директори

Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати мазмун-моҳиятини кенг ёритишга, халқаро ҳаётда мамлакатимиз имижини оширишга қўшиб келаётган ҳиссаси учун

  1. Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

1-ўрин:

Улуғбек Раҳмонқулов, «O‘zbekiston 24» телеканали «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараларига бағишланган туркум ахборот-таҳлилий дастурлари, махсус репортажлари учун

2-ўрин:

  1. Жахонгирхон Олимов, «Sevimli» телеканали муҳаррири

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ кенг кўламли ишлар ёритилган теледастурлари учун;

  1. Тухтатош Мамадалиева, Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири

Ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг самараларини қиёсий ёндашувлар асосида очиб берган «Биз томонларда» номли туркум кўрсатувлари учун.

3-ўрин:

  1. Гулмира Мусажонова, «Madaniyat va ma`rifat» телеканали катта муҳаррири

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мавзуларидаги туркум кўрсатувлари учун;

  1. Сардор Собиров, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси, Халқаро пресс-клуб аъзоси

Юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлаш мавзусида «Халқаро пресс-клуб»да тайёрланган туркум телемаҳсулотлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

1-ўрин:

Наргиза Кулматова, «Poytaxt-Inform» радиоканали муҳаррири

«O‘zbekiston online» информацион дастурларига тайёрланган репортажлари, тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар ва амалий тавсияларга бой «Соғлом ҳаёт» дастури учун

2-ўрин:

Артикгул Аимбетова, ЎзМТРК Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси бош муҳаррир ўринбосари

«Илим раужланыу тиреги», «Мамлекетлик багдарлама харекети», «Махалла баслыгы – реформатор» дастурлари ва эшиттиришлари учун

3-ўрин:

  1. Нафосат Турсунбоева, Жиззах вилояти телерадиокомпанияси мухбири

Республикамиздаги турли масканлар ва дилкаш инсонлар ҳақидаги «Мафтункор диёр» номли эшиттиришлар туркуми учун;

  1. Нозима Тошпўлатова, «O‘zbekiston 24» телеканали катта муҳаррири

«Меҳр» операциясига бағишланган туркум материаллари, «Муҳим мавзу» ва «Фикрлар майдони» эшиттиришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот)

1-ўрин:

  1. «Hurriyat» газетаси жамоаси Бош муҳаррир: Абдурасул Жумақулов

Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги долзарб, таҳлилий, танқидий руҳдаги материаллари учун;

  1. «Ma’rifat»газетаси жамоаси Бош муҳаррир: Ҳусан Нишонов

Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, самаралари, ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама баркамол тарбиялашга қаратилган таҳлилий материаллари учун.

2-ўрин:

Сергей Левченко, «Народное слово» газетаси мухбири

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид танқидий-таҳлилий, долзарб туркум мақолалари учун

3-ўрин:

Нурилло Чориев, «Ёшлик» журнали таҳририяти Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» мақсад-вазифалари ва ёшларга оид давлат сиёсати самаралари кенг ёритилган материаллари учун

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика)

1-ўрин:

Аброр Зоҳидов, «kun.uz» интернет сайти мухбири

Интернет тармоғида мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотлар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун

2-ўрин:

Абдужалол Тайпатов, Ўзбекистон Милий ахборот агентлиги – ЎзА бош муҳаррири

Ижтимоий-маънавий мавзулардаги материаллари учун

3-ўрин:

Олия Таишева, «Nuz.uz» интернет нашри мухбири

Долзарб мавзулардаги танқидий-таҳлилий материаллари учун

«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси:

1-ўрин:

Рузубай Акурен /RuzubayAkoren (Туркия Республикаси), «Business Turk» журнали бош муҳаррири

Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнини Туркияда кенг ва таҳлилий ёритиб келаётгани ва мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ривожига қўшаётган ҳиссаси учун

2-ўрин:

  1. Атобек Ғоибов (Тожикистон Республикаси), Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Телевидение ва Радио кўмитаси «Овози тожик» радиоси ўзбек бўлими катта муҳаррири

Ўзбек-тожик маданий, ижтимоий-иктисодий алоқаларини тарғиб этувчи кўрсатувлари, радиоэшиттиришлари ва мақолалари учун

  1. Биргит Ветцель (Германия Федератив Республикаси), «NDR» телерадиокомпанияси, «Deutschlandfunk» радиостанцияси ва «Zentralasien-Analysen» журналининг Марказий Осиё бўйича иқтисодий эксперти

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг ёритилган материаллари учун

  1. Дилшода Раҳматова (Россия Федерацияси), «Sputnik» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик муносабатлар ҳақидаги материаллари учун

  1. Жасин Биркенов (Қозоғистон Республикаси), «Хабар» телеканали бош муҳаррири

Мўйноқда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистонда пандемия даврида аҳолига кўрсатилаётган кўмак, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бағишланган туркум репортажлари учун

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги энг яхши материал учун:

Равшанбой Шодиев, «Ўзбекистон овози» газетаси бўлим мудири

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва суд-ҳуқуқ мавзуидаги материаллари учун

«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси:

Оқил Гулямов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Фотоахборот таҳририяти фотомухбири

Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги долзарб воқеалар таҳлилий ёритилган фотоматериаллари учун

«Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Агентлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи – директорнинг матбуот котиби, Севара Зокирова

Агентлик фаолияти ошкоралигини таъминлаш, матбуот анжуманлари самарадорлигини ошириш борасидаги ташкилотчилик фаолияти учун

«Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасида миллий ва халқаро ҳамкорлар номинациялари

Миллий ҳамкорлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси:

«Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши материал учун»(босма ОАВ, телевидение, интернет йўналишлари бўйича)

  1. Рустам Жабборов – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари;
  2. Зиёда Арслонова – Қашқадарё вилояти;
  3. Илёс Сафаров – «кun.uz» интернет сайти мухбири;
  4. Жалолиддин Мирзаев – «БизТВ» онлайн телеканали.
  5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

«Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини энг яхши ёритгани учун» (матбуот, телевидение ва интернет-журналистика йўналишларида)

  1. Меҳрожиддин Дархонов – «O‘zbekiston 24» телеканали мухбири;
  2. Саиджон Махсумов – «Халқ сўзи» газетаси мухбири;
  3. Жамшид Ниёзов – «кun.uz» интернет сайти мухбири.
  4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

«Сувни тежайдиган технологияларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши материал учун»

Ўрол Пардаев – «Ўзбекистон» радиоканали сиёсий шарҳловчиси.

  1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

«Энергия самарадорлиги — замонавий энергетика соҳасини ривожлантириш локомотиви» мавзусига бағишланган энг яхши материал учун

Ихтиёржон Сиддиқов – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ахборот маркази «Замон» ахборот таҳлилий дастури лойиҳаси мухбири.

  1. «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ:

«Инвестиция — нефть ва газ соҳасини ривожлантиришнинг асосий механизми» мавзусига бағишланган энг яхши материал учун

Обид Шабанов – Бухоро вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи муҳаррири.

Халқаро ҳамкорлар

  1. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:
  2. «COVID-19 нинг Ўзбекистонга таъсири» мавзуидаги энг яхши материал учун;

Санжар Эшмуродов – «Hamshira» журнали адабий ходими;

  1. «Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ меъёрларининг имплементацияси»

Анора Содиқова – «Рост-24.уз» янгиликлар сайти муҳаррири.

  1. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти:

«Терроризмга олиб борувчи зўравонлик экстремизми, радикаллаштиришнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар ёритилган энг яхши материал учун»

Наргиза Юнусова – «human.uz» сайти мухбири.

  1. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси:
  2. «Хитой – Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлигининг самаралари ҳақидаги энг яхши материал учун»

Наргис Қосимова – Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти;

  1. «Хитой тўғрисидаги энг яхши материал учун»

Абдували Сайбназаров – «Ўзбекистон-24» радиоканали шарҳловчиси.

  1. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси:

«АҚШ – Ўзбекистон дипломатик муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун»

Беруний Алимов – Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти;

Абдулло Абдулбоқиев – «Ньюс.уз» сайти мухбири.

  1. Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси:

1.»Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун»

Фарида Эгамбердиева – «Даракчи.уз» сайти мухбири;

  1. «Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун»

Шарофиддин Тўлаганов – «Ўзбекистон-24» радиоканали шарҳловчиси.

  1. «Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун»

Собиржон Ёқубов – «Хабар.уз» сайти мухбири

  1. Германия ташқи ишлар вазирлигининг «Яшил Марказий Осиё» дастури:

«Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон экологиясига таъсири масалалари бўйича энг яхши материал учун»

Карим Зарипов – «Даракчи» газетаси мухбири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг