Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нуроний» жамғармасининг раиси ўзгарди

«Нуроний» жамғармасининг раиси ўзгарди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгаши аъзолари, республика бошқаруви ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган.

Фото: ЎзА

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра, шу пайтга қадар жамғарманинг республика бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Жалилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.

Фото: ЎзА

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қосимов иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг