Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий шаҳрида 10 гектарлик боғ барпо этилади

Навоий шаҳрида 10 гектарлик боғ барпо этилади

«Бир миллион дарахт» акцияси Навоий вилоятида давлат байроғи ўрнатилган майдондан бошланди.

Дастлаб бу ерга Навоий шаҳрида янгидан барпо этилаётган «Келажак боғи» учун ажратилган ҳудудга дарахт кўчатлари ортилган автомашиналар ҳамда меҳнат жамоалари учун ҳозирланган автобусларда вилоят фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, ташкилот, корхона ва муассасалар ишчи ходимлари ҳамда кенг жамотчилик вакиллари йиғилишди.

Акцияда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. Тадбирда бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, соғлиги, фаровон турмуши бевосита атроф-муҳитнинг тозалиги, софлигига боғлиқ эканлиги ва бу айнан шаҳар ва туманларда аҳоли яшаш масканларида турли ташқи таъсирлар туфайли табиий муҳит ўзгариб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Акция доирасида Навоий шаҳридаги ўн гектар майдонда ташкил этилган «Келажак боғи»ни барпо этишга 5 минг нафардан ортиқ фуқаро ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди. Бу ерда ўн беш мингдан ортиқ манзарали дарахтлар оммавий ҳашар йўли билан экилди. Бундан ташқари, акция шу куннинг ўзида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳам бошланиб, қарийб ўн беш минг нафар фуқаро томонидан 100 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

«Бир миллион дарахт» акцияси вилоят шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг