Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда сейфни ўмарган 60 ёшли аёл қўлга тушди

Наманганда сейфни ўмарган 60 ёшли аёл қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 27 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 25 ноябрь куни соат 15:00 дан соат 16:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Наманган шаҳрида жойлашган савдо дўконидаги темир сейфида бўлган 5.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 28 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг