Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳрига янги прокурор тайинланди

Наманган шаҳрига янги прокурор тайинланди

Фото: Наманган вилояти ҳокимияти

Аввалроқ Наманган шаҳри ҳокимлигига Ғофир Жамалов тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатларга янги прокурор ҳам таништирилди, деб ёзади Наманган вилояти ҳокимияти расмий канали.

Хуршид Одилов 1981 йили Андижон вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2004–2018 йилларда Пахтаобод ва Асака туманлари прокуратураси, Андижон вилоят прокуратурасида фаолият юритган, Улуғнор тумани прокурори бўлган.

У 2018 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилоятининг Чуст тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг