Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Мудофаа вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Президентнинг тегишли фармони билан полковник Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Шунингдек, Ш. Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Тайинловга қадар Шухрат Холмуҳаммедов мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Хусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг