Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамол Турсунов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги тегишли қарори билан Жамол Турсунов Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Жамол Турсунов Мудофаа вазирлиги марказий аппарати Бош бошқармасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Жамол Турсунов 1981 йили Самарқанд шаҳрида туғилган. 2002 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2002 йилда Мудофаа вазирлигининг Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмида техник бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган. 2019 йилга қадар Мудофаа вазирлиги тизимида, жумладан бош муҳандис, хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиғи лавозимларида хизмат қилиб, етарли малака ва тажриба тўплаган. 2019-2020 йилларда вазирлик марказий аппарати бош бошқармаси бошқарма бошлиғи бўлган. 1-тоифали ҳарбий мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг