Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Minerva City: Қурилишнинг биринчи босқичи 2021 йилда муддатидан олдин қуриб битказилади

Minerva City: Қурилишнинг биринчи босқичи 2021 йилда муддатидан олдин қуриб битказилади

«Minerva City»нинг «А» сектори қисми — турар-жой бинолари, савдо ва офис бинолари қурилишининг биринчи босқичи 2022 йил 2 чоракда тугатилиши режалаштирилган эди. Бироқ, жаноб Мурари Лал Жалан бошчилигидаги MJ Developers жамоаси уни муддатидан олдин – 2021 йилнинг 4 чорагида қуриб битказишга ишончлари комил.

«Шаҳар ичидаги шаҳар» лойиҳаси Янгиҳаёт туманининг жануби-ғарбида жойлашган. Бунда 2 миллион квадрат метрдан ортиқ майдон турар-жой бинолари, ўқув муассасалари, савдо ва офис объектларини қуриш учун мўлжалланган.

Лойиҳа қуйидаги жаҳон миқёсидаги инфратузилмалардан иборат:

  • дунёдаги энг йирик клублардан бири бўлган klubhaus;
  • жаҳон даражасидаги голф майдончаси;
  • 15000 дан ортиқ хонадонлар;
  • премиум классидаги хонадонларга эга бўлган иккита 40 қаватли эгизак бинолар;
  • мамлакатдаги энг катта осмон кўприги (узунлиги 2 км);
  • замонавий болалар боғчалари ва халқаро мактаблар;
  • талабалар учун ётоқхонаси бўлган халқаро университет;
  • юқори сифатли кўп тармоқли шифохоналар;
  • оилавий дам олиш масканлар: кафе, ресторанлар ва савдо марказларини ўз ичига олган объектлар.

Бундан ташқари, фаровон ва ҳашаматли ҳаёт учун кўплаб бошқа имкониятлар мавжуд. Minerva City аҳолисининг ихтиёрида бутун шаҳар ичида бир шаҳар бор. Мактабдан, ишдан қайтиб келаётганда ёки шунчаки сайр қилганда, кўкаламзорлардан баҳра олиш имконияти мавжуд. Чунки 100 гектар майдоннинг 60 фоизини яшил майдонлар ташкил этади.

Лойиҳа 2020 йилдан бери қурилмоқда. Дунё миқёсидаги пандемияга қарамай, турар-жой ва тижорат бинолари тез суръатлар билан қурилмоқда. Бундан ташқари, голф майдончаси ва клуб биноси қурилиши якунланган. Бугунги кунга қадар қурилиш ишларининг натижаси салмоқли даражада. Ҳар бири 16 қаватдан иборат бўлган 11 та турар-жой миноралари қурилиши давом этмоқда ва 1-рақамли миноранинг 12-қавати кўтарилган, қолган миноралар қурилишнинг турли босқичларида. Шунингдек, 2 қаватли савдо ва 3 қаватли офис биноларидан иборат бешта блокнинг қурилиши давом этмоқда.

Minerva City табиат барқарорлигини қўллаб-қувватлайди ва экологик зарарни минималлаштиришга интилади. Шунинг учун яшил майдонлар лойиҳанинг ажралмас қисми саналади. Кўчаларни ёритиш учун экологик энергиядан фойдаланилади. Minerva City ҳудудида биз экологик тоза муҳитга эътибор қаратамиз, шунинг учун шаҳарда кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга алоҳида эътибор қаратилади. Турар-жой бинолари орасида кенг бўшлиқлар динамик ҳаёт тарзи ҳамда эркин ҳаво айланиши учун таъминланган. Ушбу лойиҳа аҳолига, айниқса нафас олиш йўллари касалликларига чалинган одамларга, экологик тоза ҳудудда яшаш ва ўз соғлиғини сақлашга имкон беради.

Лойиҳа соғлом турмуш тарзини қатъиян рағбатлантиради. Шу сабабли, Minerva City лойиҳаси очиқ спорт ва йога зоналари, велосипед ва югуриш йўллари каби спорт турлари учун жойлар ажратган.

Айнан ҳозир Minerva City ҳудудидан хонадонлар, савдо дўконлари ва офисларни сотиб олиш учун энг қулай вақтдир. MJ Developers харидорларга ҳар қандай тўлов учун чегирмалар ва қулайликларни тақдим этади. Батафсил маълумот олиш учун компания Сизни савдо офисига таклиф қилади.

Манзил: Клуб, Minerva City

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Ўзгариш қишлоғи, Алишер Навоий массиви

Рақам: 1145

Сайт: minervacity.uz

Facebook: @minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: @themjdevelopers

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг