Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардияга муҳим вазифа топширилди

Миллий гвардияга муҳим вазифа топширилди

Энди вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар ҳамда истироҳат боғлари, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш Миллий гвардия бўлинмалари зиммасига юклатилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида сўз боради.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Миллий гвардияга берилиши бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиб, белгиланган тартибда киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг