Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миграция агентлиги Жанубий Кореядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги Жанубий Кореядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фото:«Yonhap.kr»

Миграция агентлиги Корея Республикасида бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди. 

Август ойининг бошидан бери Жанубий Кореянинг қатор ҳудудларида кучли ёмғир ва кўчкилар кузатилмоқда ва бунинг оқибатида 38 кишининг ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, шу пайтгача 4 мингга яқин аҳоли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, 9,300 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган. Мамлакат метеорология хизмати Чолланамдо вилояти ва Катта Квангжу шаҳрида ёғингарчилик янада кўпайишини тахмин қилмоқда. Тўфоннинг ярим оролга қараб ҳаракатланиши эҳтимоли сабабли марказий Чунчхон ва шарқий Гангвондо аҳолиси яна кучли ёмғирга тайёрланмоқда.

Синоптиклар "Чанми" тайфуни яқинлашаётганини ҳам айтмоқда. 

Асосий зарба Корея ярим оролининг жанубий ва шарқий ҳудудларида содир бўлиши мумкин.

«Корея Республикаси Ўрмон хизмати мамлакатнинг 16 та ҳудудидаги кўчки хавфининг «жиддий» даражага кўтарилгани ҳақида огоҳлантирган. Айни пайтда ёмғир ёғишда давом этиб, мамлакат жанубини сув босмоқда. Об-ҳаво маълумотига кўра, бу ҳолат марказий ва шимолий ҳудудлар, шу жумладан пойтахтда ҳам юз беради.

Бугунги кунда Корея Республикасида кўплаб ўзбекистонликларнинг вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини инобатга олиб, улардан эҳтиёткорликни оширишларини, табиий офатларда мамлакатда белгиланган кўрсатмаларга риоя қилишларини сўраймиз» - дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг