Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ тадбиркорга 35 минг АҚШ долларини ундириб берди

МИБ тадбиркорга 35 минг АҚШ долларини ундириб берди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 25 июнь кунги қарорига асосан қарздор компанияси ҳисобидан   ЯТТ «Халилов Жасурбек Исмаилович» фойдасига  салкам 35 минг АҚШ доллари миқдорида пул ундириш белгилаганди.

Суд қарори ижроси хамирдан қил суғуришдек кечмайди. Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним, деб бежиз айтилмаган, ахир. «Олди-берди» масаласи судлашиш даражасига етиб борганининг ўзиёқ қарздор ўз зиммасидаги мажбурият қандай муносабатда бўлганини тасаввур қилаверинг.

Хуллас, ижро ҳужжати  Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими ижро иши юритувига келиб тушгач,  ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бундан қарздор воқиф этилиши баробарида  ихтиёрийда ўн беш кун муддат борлиги, шу вақт ичида  суд ҳужжатида кўрсатилган талаблар ихтиёри бажарилмаса, қонунда кўрсатилган ҳуқуқий чоралар қўлланиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирилди.

Шу тариқа ҳаракатлар давом эттириб, қисқа вақт  мобайнида суд ҳужжати ижроси ниҳоясига етказилди: жами 34 минг 965 АҚШ доллари  ЯТТ «Халилов Жасурбек Исмаилович» ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг