Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 «Мен юридик университет талабасиман» деган кайфиятни ўзгартириш яхши самара бериши мумкин

 «Мен юридик университет талабасиман» деган кайфиятни ўзгартириш яхши самара бериши мумкин

Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси — олий таълимни модернизациялашнинг муҳим омили» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, концепция ижроси бўйича Тошкент давлат юридик университетининг «Йўл харитаси» тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги масалалар қамраб олинган:

- университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symond World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассалари рўйхатига киритиш;

- университетда жорий этилган кредит-модул тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

- таълим мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

- университетнинг тўлиқ академик мустақиллигини таъминлаш;

- таълим фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини  назарда тутувчи  «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;

- профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, докторантлар, бакалавриат ва магистратура талабларининг юқори имакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек, республика илмий журналларининг халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш;

- юридик таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларни янада кенгроқ жалб этиш;

- талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

- суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш.

Концепция ижроси бўйича «Йўл харитаси»да етарлича хизмат қилади. Шунингдек, тадбирда университет профессор-ўқитувчилари талабаларнинг илм олиш ва касбий кўникмаларни эгаллашга бўлган қизиш ва иштиёқини ошириш масалалари ҳам таъкидланди.  Бу борада яна бир таклиф: талаба ёшларда  «Мен юридик университет талабасиман» деган кайфиятни ўзгартириш яхши самара бериши  мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг