Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиёда иқлим нисбатан кучлироқ ва тезроқ исимоқда — эксперт

Марказий Осиёда иқлим нисбатан кучлироқ ва тезроқ исимоқда — эксперт

Фото: «Яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари халқаро маркази»

Сўнгги йилларда иқлим ўзгаришлари жаҳон мамлакатлари томонидан асосий глобал таҳдидлардан бири сифатида кўрилмоқда. Халқаро экспертларнинг айрим баҳолашларига кўра, 2050 йилга бориб иқлим ўзгаришларининг глобал иқтисодиётга салбий таъсири ЯИМнинг 4 фоизидан 18 фоизигачани ташкил этиши мумкин.

Қозоғистондаги «Яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари халқаро маркази»нинг халқаро ҳамкорлик департаменти директори Айдар Есембаев таъкидлашича, Евроосиёнинг ўртасида жойлашган Марказий Осиё глобал иқлим ўзгаришларидан нисбатан кўпроқ азият чекиши мумкин.

Айдар Есембаев

«Иқлим ўзгаришлари бўйича халқаро экспертлар эълон қилган ҳисоботга кўра, минтақамизда ҳаво ҳароратининг юқорилаши глобал даражага нисбатан кучлироқ ва тезроқ юз бермоқда. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, аҳолининг саломатлиги, экотизимлар ва миллий иқтисодиётлар учун жиддий оқибатлар келтириб чиқаради, минтақанинг озиқ-овқат, энергетика ва экологик хавфсизлигига таҳдидлар туғдиради», — дея таъкидлади Айдар Есембаев.

110 дан ортиқ мамлакат 2050-йилларга бориб углерод нейтраллигига эришишни режалаштирган. Хусусан, Европа иттифоқи, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея 2050 йилда, Бразилия ва Хитой 2060 йилда углероддан нейтрал мамлакатларга айланиш мажбуриятини олган. Есембаевнинг айтишича, Париж битими доирасида, Қозоғистон ҳам 2060 йилда «яшил энергия» мамлакати даражасига эришиш ҳаракатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг