Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Малайзияга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

Малайзияга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

2022 йил 9 июлдан Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри чартер рейслар жорий этилади.

Кеча, 26 май куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Malaysia Airlines ва Osmon Aero сайёҳлик компанияси ўртасида келишув имзоланган.

Айтилишича, парвозлар ҳар 10 кунда октябргача давом этади. Рейсларни Malaysia Airlines назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкентга келган Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан шу масалани муҳокама қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг