Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳкумнинг қарзини яқинлари тўлаб беришди...

Маҳкумнинг қарзини яқинлари тўлаб беришди...

Фото:«Xabar.uz»

Данғаралик (Фарғона вилояти) У. А. бир марта йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, бир инсонга оғир жароҳат етказилишига сабаб бўлган, бироқ жабрланувчининг муросага келиши ортидан томонлар ярашиб, шу асосда жиноят иши тугатилганди.

Кўп ўтмай у яна йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бунисида икки нафар инсон вафот этди... Натижада суд ҳукми билан У. А. 9 йил муддатга озодлик маҳрум этилди.

Тайинланган жазо унинг жабрланувчиларга етказган моддий ва маънавий зарарларни қоплашдан истисно этмайди, албатта. Зарарларнинг умумий миқдори эса 73 миллион сўмдан кўпроқ. Жазони ўтаб қайтгунча жабарланувчиларни куттириш инсофдан эмас. Боз устига, маҳкумда барча зарарларни тўлаш имкони ҳам йўқ. 

Нима қилиш керак?

Айни шу нуқтада маҳкумнинг яқинлари тантилик қилишди. Улар жами моддий ва маънавий зарарларни нақд кўришда қоплаб берди. Бу жараёнда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ходимларининг тушунтиришлари алоҳида таъкидга лойиқ.

Тўғри гапни тўғри тушунтиришнинг  натижаси шунақа бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг