Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳалла раисининг укаси жиҳодчилар орасида...

Маҳалла раисининг укаси жиҳодчилар орасида...

Қашқадарёда «Жиҳодчилар»нинг 12 нафари қўлга олингани, улар орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳам борлиги ДХХ матбуот хизмати томонидан тарқатилганди. Шундан сўнг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати бунга муносабат билдириб, ҳолат тегишли тартибда ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Бошчорбоғ» фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро З.Қ.нинг хонадонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда бир гуруҳ фуқаролар «Жиҳодчилар» оқими вакиллари сифатида қўлга олинган.

Ўрганишлар давомида ушбу фуқаролар орасида «Бошчорбоғ» фуқаролар йиғини раиси М.Т. борлиги ўз исботини топмаган. Балки гуруҳ аъзолари ичида фуқаро М.Т.нинг укаси, 1975 йилда туғилган Ҳ.Т. бўлгани аниқланган. Мазкур жиноят иши доирасида «Бошчорбоғ» МФЙ раиси М.Т. айбланувчи (ёки гувоҳ) тариқасида жалб этилмаган», — дейилади хабарда.

«Бир болага етти қўшни ота-она» деган мақол бугунги кунда ўз қийматини йўқотгани мана шу мисол орқали ҳам кўриниб турибди. Бир пайтлар бегона, яъни қўшнилар маҳалладаги ҳар бир боланинг тарбиясига масъул бўлган. Энди эса маҳалла раисининг укаси адашганлар орасида...

Маҳалла раисики ўз жигаргўшасининг тақдирига бефарқми, бошқаларни қўяверинг. Хўш, бу маҳалла раиси нимага жавобгар ўзи? Нафақат маҳалласидан бир неча нафар жиҳодчи чиққани, балки укасининг ҳам улар орасида экани қандай хаспўшланади? Ёки маҳалланинг иши фақатгина ажрашиш арафасида турган оилаларни мажбурлаб яраштириш, темир дафтарлар билан шуғулланишми? Ўз укасининг хатти-ҳаракатидан хабардор бўлмаган раис қандай қилиб бошқа фуқароларни назоратга олади?

Умид қиламизки, вазирлик ушбу тизимда ўз вазифасига совуққонлик билан ёндошадиган мана шундай ходимларига нисбатан кўрилган чораларни ҳам мунтазам очиқлаб боради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг