Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Lukoil'га нарх манипуляцияси юзасидан мажбурият қўйилди

Lukoil'га нарх манипуляцияси юзасидан мажбурият қўйилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Lukoil юзасидан қўшимча ахборот эълон қилди.

Қўмита томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганилиги ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди.

Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги Низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди. Компанияга қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг