Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Лойиҳалар фабрикаси»да доимий ишлайдиган ёшларга 10 миллион сўм маош берилади

«Лойиҳалар фабрикаси»да доимий ишлайдиган ёшларга 10 миллион сўм маош берилади

Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев «Лойиҳалар фабрикаси» ҳақида маълумот бериб ўтди.

— Фарғоналик ёшларни «Лойиҳалар фабрикаси»га жалб қилиш, ташаббускор ёшларни вилоят ҳудудлари ривожланишида иштирокини ошириш мақсадида таклиф ва дастурлар ишлаб чиқилди.

Ўзини «Лойиҳалар фабрикаси»да доимий фаолият юритишга бағишлаган ёшларга 10 млн. сўмдан ойлик бериладиган бўлди. Қўшимчасига ўша ёшга ўз лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, ундан ҳам маълум бир фоиз ажратиб берилади. Давлат раҳбари томонидан шижоатли ёшларни маҳаллий корхоналарга амалиётларга юбориш таклиф қилинди. Эҳтиёж бўлса хорижий компанияларга тажриба алмашишга юбориш режалаштирилган.

Агар Фарғона вилоятида қайсидир туманда қандайдир лойиҳани амалга ошириш бўйича ғоялари, фикрлари бўлса мурожаат қилишлари мумкин. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан ишлаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг