Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Тикилиб қарадим, бироқ, кўз илғамас кундузги чироқ

Тикилиб қарадим, бироқ, кўз илғамас кундузги чироқ

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Бировнинг бошлиқ бўлгиси келибди. Арз қилавериб каттаконларни безор этибди. Охири унга бир ҳовузни кўрсатишибди-да, ол ана, шу ҳовузга бошлиқ бўлақол дейишибди.

Уям бошлиқман деб ҳовуз бўйига ётволибди-да, ўз қоидаларини жорий эта бошлабди.

― Ҳоов, сен нима учун сув оляпсан? Мол суғоришга? Нариги томондан ол!

― Гул суғоришга бу бурчакдан олинади.

― Чап томонда чўмилиш қатъий ман этилади, фақат ўнг томонда мумкин!

Бир кимса сўрабди охири:

― Бу ишингда мантиқ не? Барибир ҳамма сув битта ҳовузда-ку!

― Ҳа энди, мен бошлиқман, ўз қоидаларимни ўрнатишим керак-да! ― деган экан.

Бу латифани такси ҳайдовчиси кундузи чироқ ёқиш мавзусида гапира туриб айтиб берди.

P.S.: Йўловчи ўлароқ машиналарга тикилиб қарадим: чироқларни узоқдан илғаб бўлмаяпти, қуёш ҳалақит беряпти.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг