Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан даволанишда тавсия этилган дорилар: уларни топиш осонми?

Коронавирусдан даволанишда тавсия этилган дорилар: уларни топиш осонми?

Сўнги ҳафта давомида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан уй шароитида даволаниш учун тавсия этилган дорилари ҳамда мазкур дориларнинг республикамиз дорихоналарида сотувда йўқлиги, сотувда мавжудлари ҳам оддатдагидан жудаям қиммат нархда сотилаётганлиги юзасидан кўплаб шикоят мурожаатлари келиб тушди.

Федерация томонидан 2020 йилнинг 15 июль куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромицин», «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўрганишлари ўтказилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган дориларнинг атиги биттаси «Азитромицин» сотувда мавжуд эканлиги, 6 мингдан сўмдан 30 минг сўмгача сотилаётганлиги кузатилди. Қолган турдаги дорилар сотувда мавжуд эмас.

Андижон вилоятининг дорихоналарида ҳам фақатгина «Азитромицин» сотувда бўлиб, мазкур дори воситаси 3 мингдан 36 минг сўмгача сотилаётганлиги кузатилди. «Плаквенил» эса вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака, Булоқбоши, Қўрғонтепа ҳамда Шахрихон туманларидаги айрим дорихоналарда сотилаётганлиги бўлиб, унинг нархи 235 мигдан 282 минг сўмгачани ташкил этмоқда.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари сотувда мавжуд эмас. Фақатгина «Азитромицин» дориси сотувда мавжуд бўлиб, мазкур дори 4500 сўмдан 15000 сўмгача сотилмоқда.

Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам фақатгина «Азитромицин» сотувда мавжуд. Мазкур дори вилоят дорихоналарида 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача сотилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари умуман сотувда мавжуд эмаслиги, сотувда мавжуд бўлган «Азитромицин» дориси ишлаб чиқарилган мамлакатига кўра нархида фарқланади. Мазкур дори воситаси 4 мингдан 38 мингча сотилмоқда.

«Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари вилоят ҳудудидаги дорихоналарига сўнги уч ойдан бери сотувга олиб келинмаётганлиги аниқланди.

Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш жараён бўлиб, «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари сотувда мавжуд эмас. Сўнги уч ойдан бери тарқатувчи корхоналар томонидан етказиб берилмаяпти.

«Азитромицин» дори воситаси Навоий вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 12 мингача сотилаётганлиги, айрим дорихоналарда умуман қолмаганлиги кузатилди. Наманган вилояти ҳудудидаги дорихоналарда 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сурхондарё вилоятида 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сирдарё вилояти дорихоналарида 6 минг сўмдан 40 минг сўмгача, Фарғона вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 36 мингача, Хоразм вилоятида эса 4800 сўмдан 34000 сўмгача, Тошкент вилоятида 4500 сўмдан 40000 сўмгача, Тошкент шаҳрида 6 мингдан 35 мингча сотилаётганлиги аниқланди.

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги «Голден Азия Фарм» корхонасига қарашли дорихонада «Плаквенил» дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг заҳираси ҳам 60 дона қутидан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг