Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Ўзбекистонга қай даражада хавф туғдирмоқда?

Коронавирус Ўзбекистонга қай даражада хавф туғдирмоқда?

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Аввал хабар қилганимиздек, Хитойда коронавируснинг янги эпидемияси юзага келган. Бу вазият Ўзбекистон учун қай даражада хавфли? Айни шу масалалар бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Коронавируси билан касалланган беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишнинг қийинлашишидан шикоят қилишган, шу сабабли республикамиздаги барча халқаро аэропортларда тана ҳароратини ўлчовчи ускуналар ўрнатилиб, мамлакатимиз ҳудудига кираётган ҳар бир фуқаро кўрикдан ўтказилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» орқали кириб келаётган йўловчилар ва товарлар устидан чегарада қатъий текширув чораларини кўрилган. Республика вирусология илмий текшириш институтида коронавирусга учраганини гумон қилинганлар учун махсус бокс тайёрлаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан шамоллаш ва грипп касалликларини уй шароитида даволамасликларини сўради. Бу хавфли ва ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Касаллик тарқалган мамлакатларда яшовчи, ўқувчи, ишловчиларнинг соғлиги бўйича муаммо учраганда зудлик билан Ўзбекистон элчихонаси ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусининг биринчи вакили 2002 йил Хитойда аниқланган. Ухандаги ҳозирги вирус янги авлод коронавируси ҳисобланиб, ҳанузгача айни бир даво вакцинаси ишлаб чиқилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг