Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳажми уч баравар оширилади

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳажми уч баравар оширилади

Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор давомида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берди.

Икки йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар барпо этилди, ҳатто 25-30 қаватли уйлар қурилмоқда. Лекин, бу уйларнинг эксплуатацияси ва уй-жой массивларида хизматларни ривожлантириш билан ким шуғулланади деган саволга ҳали аниқ жавоб йўқ.

Шерзод Ҳидоятов (уй жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазири) вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда бошқарув компанияларини ташкил этиш орқали, кўп қаватли уйларга хизматлар кўрсатиш ҳажмини камида 3 бараварга ошириб, 1,5 триллион сўмга етказишга масъул бўлади, — деди давлат раҳбари.

Йиғилиш давомида маълум қилинишича, ўтган йили кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳажми 513 миллиард сўмдан иборат бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг