Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов: «Togri.uz»нинг ёпилиши сиёсий сабабларга боғлиқ эмас»

Комил Алламжонов: «Togri.uz»нинг ёпилиши сиёсий сабабларга боғлиқ эмас»

Фото:«Facebook»

Куни кеча «Togri.uz» интернет нашри ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов мазкур воқеага ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Togri.uz» интернет нашрининг фаолияти афсуски узоқ вақт давом этмади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «Togri.uz» сайти фаолияти тўхтатилгани бу таъсисчиларнинг ички ва шахсий масаласи бўлиб, сиёсий сабабларга асло боғлиқ эмас»,-дейилади АОКА раҳбари баёнотида.

«Шу билан бирга, Агентлигимиз юртимиздаги оммавий ахборот воситаларининг сони янада кўпайиши, уларнинг цензурадан холи, эркин фаолият кўрсатиши тарафдори бўлиб, бунинг учун биз барча имкониятларни яратишга тайёр эканлигимизни таъкидламоқчиман» деб ёзади Алламжонов.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг