Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кесилган дарахтлар... Чилонзор ҳокими ва прокурори лавозимидан олинди, Ортиқхўжаев ва Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди

Кесилган дарахтлар... Чилонзор ҳокими ва прокурори лавозимидан олинди, Ортиқхўжаев ва Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг  нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов ёзди.

Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Тафсилот

Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 99 туп дарахтга (эман ва чинор) ваҳшийларча зарар етказилган.

Ботаника боғи бош мутахассиси Атиргул Холмурзаеванинг таъкидлашича, бу дарахтларни сақлаб қолиб бўлмайди: илдиз тизими бузилган.

Энг ачинарлиси, бунга Чилонзор кўчасидаги шаҳар прокуратураси биносини реконструкция қилиш жараёни ҳам сабабчи экани айтилмоқда. Дарахтлар прокуратура биноси чиройли кўриниши учун «қурбон қилинган».

Бу ишлар бошланганида маҳаллий аҳоли қаттиқ қарши чиққан, ҳатто эксковаторлар йўлига туриб қайтармоқчи бўлишган, аммо фойдасиз. Ҳудудга чақирилган экология вакиллари ҳам, бошқа мутасаддилар ҳам кеча кўриниш бермаган. Бугун «катта»лар келганида эса, дарахтларга зарар етказиб бўлинган.

Фаоллар аралашувидан кейин бугун воқеа жойига бош прокурор, Экология қўмитаси раиси, Тошкент шаҳар ҳокими ва Президент администрацияси вакиллари етиб боришган.

Қайд этилишича, кўчадаги камида 7 та дарахтга шикаст етказилган, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 млн сўм жарима белгиланди. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.

Бу дарахтларга қўшимча парвариш тайинланган, бироқ мутахассис уларнинг умрини 3-4 йилдан зиёдга узайтириб бўлмаслигини билдирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг