Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин зонасидаги аёл фарзандли бўлди (видео)

Карантин зонасидаги аёл фарзандли бўлди (видео)

Скриншот

Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

2002 йилда туғилган Дўстёрова Севара 27 март куни Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келганлиги сабабли карантинга олинган эди.

Ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг