Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канализация қудуғидан чиқа олмаган икки ходим қутқарилди

Канализация қудуғидан чиқа олмаган икки ходим қутқарилди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қашқадарёда канализация қудуғини тозаламоқчи бўлган икки ходим қутқарилди

15 январ куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор” МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида жойлашган канализация қудуғига “Сув оқова” МЧЖнинг 2 нафар  ходими тозалаш мақсадида тушганлиги ва қайтиб чиқа олмаганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Маълум бўлишича, чуқурлиги 3 метр, диаметр 1 метр бўлган қудуқнинг сув ўтиш йўлига тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш мақсадида, 1 нафар ишчи тушган ва сув кўпайиб кетиб, сув ютиши натижасида тоби қочган ҳамда чиқа олмай қолган.

Шундан сўнг, унинг шериги ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

Зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқароларни қутқариб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Ҳозирда шифокорлар назоратида.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг