Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор кам ҳаракат қилувчиларни жиддий огоҳлантирди

Шифокор кам ҳаракат қилувчиларни жиддий огоҳлантирди

Ўтириб ишлашга асосланган турмуш тарзи ва жисмоний фаолликнинг етишмаслиги остеопороз ва суякларнинг мўртлиги ривожланишига олиб келади, дейди невролог, ревматолог Павел Евдокименко.

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги суякларни янада мўрт қилади, ҳаракатсиз турмуш тарзи билан остеопороз пайдо бўлиши мумкин, бу суяк тўқималарининг ингичкалашуви ва мўртлашишига олиб келади.

«Энг кенг тарқалгани умуртқа ва сон суягининг синиши. Aгар одам камҳаракат бўлиб қолса, унда умуртқа поғонаси ва мушакларнинг қон таъминоти билан боғлиқ муаммолар кучаяди», — деб тушунтирди шифокор.

Невролог гимнастикани, тоза ҳавода узоқ юришни, B витаминининг етарли миқдорини остеопорозни енгишда самарали восита дея таъкидлаган.

Шу билан бирга, невролог D витаминини истеъмол қилишни кўпайтирмаслик кераклигини огоҳлантирди, бу суяклар билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши ва улардаги калций миқдорини оширишиб юориши мумкин. Витаминни етарлича миқдорда қабул қилиш тавсия этилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг