Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳоннинг энг бой кишилари бир йилда қанча топишади?

Жаҳоннинг энг бой кишилари бир йилда қанча топишади?

Фото: «Superinteresno.ru»

Жаҳоннинг энг бой кишилари рўйхатини янгилаган «Forbes» журнали «Amazon» компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безосни яна биринчи ўринга лойиқ топди.

Жефф Безос

Ўтган йили хотини билан ажрашиши бизнесменнинг даромадига салбий таъсир кўрсатмади: 2018 йили Безоснинг бойлигига яна 19 миллиард доллар қўшилиб, 131 миллиард долларга етди. «Amazon» капитал қиймати эса триллион долларгача ўсди.

Франсуаза Беттанкур-Майерс

«Forbes» жаҳоннинг энг бой аёлини ҳам аниқлади: «LʼOréal» косметика империяси вориси Франсуаза Беттанкур-Майерснинг бойлиги — 49,3 миллиард доллар. Бир йилда 7,1 миллиард доллар ишлаган Беттанкур-Майерс хоним жаҳоннинг энг бой кишилари умумий рейтингида 14-ўринни банд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг