Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ижара берувчиларга мурожаат йўллади.

– Бугунги кун барчамиз учун синов. Ана шундай синовли кунларда барчамиз бир-биримизни ҳар қачонгиданда кўпроқ қўллаб-қувватлаб, ёрдамимизга муҳтож кишиларга қўл чўзишимиз, оғирини енгил қилиб, кўмак беришимиз керак.

Куч бирликда! Бугун бир бўлиб, жипслашиб, дунё гарданига тушган дардни енгишимиз шарт.

Шаҳримизда ижарада яшаётган фуқароларимиз бор. Улар орасида олис манзилдан келиб яшаётганлар ҳам бор. Улар бугун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз оилалари бағридан узоқда, ижара уйларда яшашмоқда. Улар орасида карантин сабабли, вақтинча ишламаётганлари ҳам бор. Бундай шароитда албатта, уларга осон тутиб бўлмайди. Бир томондан ижара пулини тўлаш, бир томондан оилаларини эҳтиёт қилиш, рўзғор тебратиш масъулияти елкаларида турибди.

Шу боис, мен ижара берувчиларга шундай синовли кунларда сабрли бўлиб, уларнинг ҳолатини тўғри баҳолашларини, ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўраган бўлардим. Вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи эса кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилса, фикримча, адолатли бўлади. Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим.

Шуни билингки, бу кунлар унутилади, аммо яхшилик унутилмайди!, – дейилади Тошкент шаҳар ҳокими мурожаатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг