Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзидан аввалги ҳокимни жазога тортди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзидан аввалги ҳокимни жазога тортди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг қатор туманлари раҳбарларини интизомий жазога тортди.

Бугун (8 август) имзоланган фармойишга (№113-ф) кўра, пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилаётгани ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек  (Ш. Иргашев), Учтепа (Ф. Абдуллаев), Чилонзор (С. Маҳаметов), Яшнобод (Х. Тиллашайхов)  туманлари ҳокимларига «хайфсан» берилди.

Интизомий жазога тортилганлар орасида пойтахтнинг собиқ ҳокими, ҳозирда Юнусобод тумани ҳокими вазифасини адо этаётган  Р. Усмонов ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг