Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илк кузги аёз кутилмоқда. Беш кунлик об-ҳаво маълумоти

Илк кузги аёз кутилмоқда. Беш кунлик об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Кеча республикамизнинг катта қисмида кўпроқ октябрь ойи учун хос бўлган илиқ ва очиқ об-ҳаво кузатилди. Ҳарорат кундузи 22-25 даража илиқ бўлди. Бу ҳолат шу куннинг меъёрий кўрсаткичларидан 3-5 даражага юқори. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб ўтди.

Аммо энди об-ҳаво ҳарорати сезиларли даражада тушди. Мамлакатимизнинг шимолига Урал ҳудудидан салқин ҳаво оқими кириб келишни бошлади. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистонда ёғингарчилик, Устюртда эса биринчи қор ёғди. Ушбу жойларда ҳарорат 10-15 даража, Устюртда айрим жойларда 0 даражагача пасайди.

Кечаси совуқ оқим республиканинг барча ҳудудларига тарқалди, мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиб, айрим жойларда жалага айланиб ҳарорат кескин пасая бошлади. Бугун ёғингарчилик тўхтайди, ҳарорат 8-10 даражани, шимолда 3-8 даражани ташкил қилади.

5 ноябрдан 9 ноябргача Ўзбекистонда совуқ антициклон ҳукмронлик қилади, об-ҳаво кам булутли бўлиб ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечаси ва 5 ноябрь куни тонгда Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

5-7 ноябрда илк кузги аёз кузатилади, кундузги ҳарорат 5-7 ноябрда 8-13 даража, 8-9 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг