Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент телеминораси билан боғлиқ видеолар бўйича муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент телеминораси билан боғлиқ видеолар бўйича муносабат билдирилди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминораси тунги иллюминацион чироқларини турли хилдаги ташқи омилларга кўра ўчириб ёқилганлиги акс эттирилган видео лавҳалар тарқатилди.

Тошкент телеминорасида ўрнатилган иллюминацион ёритиш чироқлари Интернет ёки бошқа тизимларга уланмаган ва улар орқали бошқариш имконияти мавжуд эмас.

Агарда техник сабаблар билан ўчиш ҳолати юз берган вақтда иллюминацион ёритиш чироқлари тўлиқ ўчади ва навбатчи ходимлар томонидан қайта ёқилади.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминораси тўғрисидаги тарқалган видео лавҳалар ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз, деб ёзади «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК маъмурияти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг