Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ вакили: «Бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланади»

ИИВ вакили: «Бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланади»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ расмийлари иштирокида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжумани ташкил этилди. 

Тадбирда журналистлар томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатда туриш ва прописка тизими зарурияти борасида саволлар берилди. 

Вазирлик вакили Руслан Каримов барча учун долзарб ва кўп мурожаат қилинадиган ушбу мавзу юзасидан фикр билдириб ўтди. 

«Прописка тизими, барчага маълум дунёнинг икки-учтагина давлатидагина қолган холос. Бизга қонунчилиги яқин бўлган Россия, Беларусь каби давлатларда ҳам прописка эмас, регистрация тизими бор. Биз ҳам шу йўлга ўтсак бўлмайдими деган саволлар бўляпти. Бизда ҳам прописка тизими бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти, ўрганяпти, жараён тўхтаб қолгани йўқ. Ўзгаришлар бўлади, бу бўйича таклифлар ишлаб чиқиляпти. 2021 йилдан ID-картага ўтамиз, унда масалан муҳр босиш талаб этилмайди. ID-картага ўтиш асносида кўп нарсалар ўзгаради. Мана аввал ОВИР стикери фақат Ўзбекистон ва Шимолий Кореяда бор эди, биз хорижга чиқиш паспортини жорий қилдик. Бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланади»-,деди Руслан Каримов. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг