Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ «чилимкаш» ходимларини жазолади

ИИВ «чилимкаш» ходимларини жазолади

Ижтимоий тармоқларда 3 нафар ИИО ходимларининг хизмат хонасида чилим чекиб ўтиргани акс этган видеотасвир тарқалди.

ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг мазкур ҳолатга билдирган муносабатига кўра, «ички ишлар органлари ходимлари хизмат вақтида ва кийимида бўла туриб, чилим чекиш каби номақбул ҳаракатлари 2017 йилнинг август ойида» содир бўлган.

Шунингдек, Ғиёсов ушбу ҳолат Тошкент шаҳридаги метро бекатларининг бирида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўз хизмат хоналарида содир этилганини маълум қилди.

«Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳар бир ходимга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо тайинланган», – дейилади ИИВ муносабатида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг