Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги «Грин кард» фирибгарларидан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги «Грин кард» фирибгарларидан огоҳлантирди

Фото:«Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов оддий аҳолини «Грин кард» фирибгарлари бўйича огоҳлантириш лозимлигини таъкидлади. 

Шоҳруҳ Ғиёсовнинг айтишича, ўтган вақт давомида «Грин кард»дан рўйхатдан ўтказиш баҳонасида мингдан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотларини олган ва улар лотереяда ғолиб бўлгач, пул сўраб товламачилик ҳолатларини содир этган 30 нафар шахсга нисбатан иш очилган. Фуқароларга ўз шахсий маълумотларини бировларга тақдим этмаслик ва «Грин кард»дан рўйхатдан ўтишда бегоналар хизматидан фойдаланмаслик тавсия этилди. 

Маълумки жорий йилдан бошлаб «Грин кард»дан рўйхатда ўтишда қатор ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан иштирокчилар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди. 

Аввалроқ, ИИВ вакили прописка тизимининг бир-икки йилда кўтарилмайдиган масалалардан бирига айланишини таъкидлаган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг