Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазирлиги бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – ички ишлар вазирининг матбуот котиби лавозимига полковник Шоҳрух Камолиддинович Ғиёсов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган. 

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.

Аввалроқ ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурхонов вазифасидан кетган ва бошқа тизимда раҳбарлик лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни сайтимизда «Ички ишлар вазирига очиқ хат» эълон қилинган эди. Кеча Ички ишлар вазирлиги мазкур очиқ хатга жавоб йўллаб, ички ишлар органлари ахборот хизматларининг фаолиятини тубдан яхшилаш ишлари бошлангани ва яқин кунларда ОАВ ва жамоатчиликка ушбу масалада алоҳида баёнот берилиши режалаштирилганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг