Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов оламдан ўтди

Ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов оламдан ўтди

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов 76 ёшида Тошкентдаги уйида вафот этди. Рафиқаси 3 май куни эрталаб соат 7 ларда Сурат Икромовнинг юраги уришдан тўхтаганини айтди, деб хабар бермоқда BBC ўзбек хизмати.

Сурат Икромов 1945 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Мутахассислиги бўйича радио алоқа ва радио эшиттиришларни эфирга узатиш бўйича инженер бўлган.

У босмахонада ишлаган, фотомухбир сифатида суратлари газеталарда эълон қилинган.

Сурат Икромов ўз фаолияти сабаб кўплаб таъқибларга учрагани айтилади.

2003 йил августида ниқобли шахслар Тошкентнинг Кўкчасида Сурат Икромовга ҳужум қилишади. Бошига қоп кийгизиб, қўллари боғланган ҳолда Тошкент шаҳри ташқарисида дарё бўйида қолдиришади, «Жигули»сига ўт қўйишади. Дўппослангани оқибатида инсон ҳақлари фаолининг бир неча қовурғаси синган.

Ушбу ҳужум ва бошқа тазйиқ ва босимларга қарамасдан, у Ўзбекистондаги инсон ҳақларини ҳимоя қилишда давом этган, ҳибсга олиш, дастлабки тергов, суд ва қамоқхоналардаги инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатларини оммага ошкор қилиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг