Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик вакили билан «калла уриштирган» судьяга чора кўрилади - Олий суд

Ҳокимлик вакили билан «калла уриштирган» судьяга чора кўрилади - Олий суд

Фото:«Pervo.info»

Бир неча кун бурун сайтимизда Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси С. Ҳусановнинг «Марҳаматтекстил» МЧЖга нисбатан даъво қўзғаган бир гуруҳ фермерларнинг ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида «Сайёр судда судья ва ҳокимлик вакили «калла уриштирди»! сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Ҳозиргина қўлимизга мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муносабати келиб тушди. Олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишча, мақолада қаламга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилган. Натижада Олий суд томонидан Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг раиси С. Ҳусановни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тўпланган ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуннинг 7, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 72-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 17 майдаги 8/17-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Регламенти»нинг 84-моддасига мувофиқ, тегишли қарор қабул қилиш учун Судьялар олий кенгашига юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг