Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир вилоят ҳокимига йўл қўйилган қолоқликлар кўрсатиб берилди

Ҳар бир вилоят ҳокимига йўл қўйилган қолоқликлар кўрсатиб берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида видеоселектор ўтказилмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида 8 та туман ҳокимининг иши қониқарсиз эканини таъкидлаб ўтди.

— 25 та туманда экспорт 1 миллион доллардан ошмаган бўлса, мева-сабзавотга ихтисослашган 8 та туманда кластерлар ташкил этилмаган.

Кеча ҳар бир вилоят ҳокимига йўл қўйилган қолоқликлар кўрсатиб берилди. Иш тўғри ташкил этилмаган туманларга вилоят раҳбари тавсиясига кўра ҳоким қўйилган эди. Аммо бу тажриба самара бермади.

Шахсан ўзим иккита вилоятга ҳоким бўлганман, аммо бирорта туманга ҳоким тайинлашда тавсия бера олмаганман. Ўша аччиқ тажрибадан келиб чиқиб вилоят раҳбарларига шундай имконият бергандим, аммо айримлар ишончни оқламади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ишсизликни камайтиришда қишлоқ хўжалигининг ўрни катта эканини таъкидлади ва бунинг учун пахта ва ғаллани қисқартириш ҳисобига аҳолини ер билан таъминлаш қарори ҳақида гапирди.

— Биз келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ерларни аҳолига бўлиб бераяпмиз. Бундан ташқари, 70 минг гектар ерлар «оборот»га қайтарилади. Аҳолининг ўзида ҳам 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг