Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

Фото: «ЎзА»

Хабар берилганидек, бугун, 13 январь куни республиканинг барча ҳудудларида ҳокимларнинг қайта тасдиқланиши юзасидан йиғилишлар ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳокимлик биносида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган.

Унда Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич бир овоздан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг