Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ФВВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий тузилмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Зулфиқор Пардақуливич Қиличов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Зулфиқор Қиличов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Файзулло Aбдуллаевич Aзизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар полковник Файзулло Aзизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика моддий-техник таъминот маркази бошлиғининг ўринбосари -Таъминот базаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.                     

Подполковник Хуршид Эргашевич Садиров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган.

Полковник Абдураззоқ Абдухоликов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У ҳозирги кунга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг