Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино»га директор бўлди

Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино»га директор бўлди

Президент қарорига биноан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури каналида хабар берилди.

Фирдавс Абдухолиқов айни пайтга қадар бир қатор ҳужжатли фильмларга продюсерлик қилган. Унинг раҳбарлигида ЎзЭОАВМА томонидан Россия телеканаллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири», «Қорақалпоғистон вақт қумликлари оралаб», «Ўзбекистон. Қўлга киритилган кашфиётлар»,  «Нукус. Номаълум коллекция» сингари ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Шунингдек, Фирдавс Абдухолиқов BBC, EURONEWS, CNBC  ва бошқа бир қатор хорижий компаниялар билан биргаликда кўплаб медиалойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Яқинда эфирга узатилган  «Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар» ҳужжатли фильми шулар жумласидан, дейилади «Замон» хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг