Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадан Сўх туманига ҳаво қатнови йўлга қўйилади

Фарғонадан Сўх туманига ҳаво қатнови йўлга қўйилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чеккани хабари берилганди.

Анклав ҳудуд бўлган Сўх туманига ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи ҳам қарордан ўрин олган. Унга кўра, давлат раҳбари томонидан Ташқи ишлар вазирлигига Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини ҳал этиш вазифаси топширилди.

Қўшни республика билан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилганидан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилиши белгиланган. Фарғона вилояти ҳокимлиги зиммасига эса бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил қилиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қарорга кўра, Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловлари жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан қопланади, келгуси йилларда давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Бундан ташқари,  Фарғона вилояти ҳокимлигига Сўх тумани аҳолиси учун вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратиш вазифаси ҳам топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг