Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта йўлга қўйилди

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта йўлга қўйилди

Фото: ЎзА.

26 январдан бошлаб «Фарғона – Қувасой – Қизил-қия» халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди.

Транспорт вазирлигига кўра, 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди. Умумий масофа 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган. Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг