Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона ҳокими сенаторликка сайланди

Фарғона ҳокими сенаторликка сайланди

Фото: Газета.uz

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида халқ депутатлари Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда кун тартибидаги масала – бўшаб қолган икки ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш кўриб чиқилди.

Шаҳар-туман кенгашлари депутатларидан иборат маслаҳат кенгаши қўшма мажлис муҳокамасига 2-Мирзо Улуғбек сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва 31-Қува сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, вилоят «Она ва бола» скрининг маркази директори Манзура Салимова номзодини яширин овоз бериш учун бюллетенга киритишни таклиф қилди.

Мазкур таклиф маъқулланди ва яширин овоз бериш жараёни бошланди.

Сайлов натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров ва Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг