Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага республиканинг айрим ҳудудлари электр ўчишидан огоҳлантирилди

Эртага республиканинг айрим ҳудудлари электр ўчишидан огоҳлантирилди

Эртага, 5 декабрь куни республикамизнинг айрим ҳудудиларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманининг 16-мавзесида жойлашган 3188-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 10, 11-сонли кўп қаватли уйлар соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади. «»

Фарғона вилояти. «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 110/6 Киргули подстанциясидан чиқувчи Юсуфбек фидерида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилиши сабабли мазкур фидеридан таъминланувчи қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади:

Фарғона шаҳридаги «Марварид», «Файз», «Темурийлар», «Шаббода», «Гулшан» кўчалари ҳамда Янги Марғилон ҳудудида жойлашган юқоридаги фидерга уланган истеъмолчилар ҳамда Фарғона туманининг «Чек-шўра» МФЙнинг ҳудудларида;

Олтиариқ туманидаги «Олтиариқ» подстанциясидан чиқувчи «Лангар» фидерида таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида, «Чимён», «Миндон», «Араб», «Хонқиз», «Қўрғонтепа», «Оқбилол» ҚФЙ аҳоли хонадонларида;

Шунингдек, «Обод қишлоқ» давлат дастури бўйича Ёзёвон туманининг «Иштирхон», «Такалик» МФЙларида, Учкўприк туманининг «Мирзахўжа», Юлғунзор МФЙ ҳудудларида янги трансформатор ўрнатилиши ҳамда сим тортилиши муносабати билан соат 08.00 дан 17.00 га қадар юқоридаги аҳоли хонадонларида вақтинча электр энергия берилиши тўхтатилади.

Хоразм вилояти. Урганч туманидаги «Қорамон», «Юқори Жирмиз», «Каттабоғ», «Беруний», «Бахшилар», «Орзу», «Гулобот», «Қўнғирот» маҳалларида, Гурлан туманидаги «Деҳқонбод» маҳалласи, Хива туманидаги «Шомаҳулим», «Парчанхўз», «Қўшни каттабоғ», «Ирдимзон», «Поласултон», «Гандимён», «Соёт Чинобод», «Чанашик» маҳалларида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган ҳудудларда жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 09:00дан 18:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. 

Қашқадарё вилояти. Шунингдек, «Қашқадарё Магистрал электр тармоқлари» АЖ томонидан Қарши-220/110/35/6 кВ подстанциясидан чиқувчи 6 кВ кучланишли «Араловул» ҳаво электр тармоғини ўчиргичида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2019 йил 5-декабрь куни соат 10:00 дан 14:00 гача Қарши шаҳрининг «Араловул» маҳалласи ва «Отчопар» маҳалласининг бир қисмидаги ҳамда Қарши туманидаги «Чоргумбаз» маҳалласининг айрим ҳудудларида яшовчи истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг