Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркаклар қандай қасд олади?

Эркаклар қандай қасд олади?

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аёллар ҳамма соҳада «зўр» бўлишни истайдилар. Ораста уй бекаси, ишхонада етакчи ходим, турмуш ўртоқлари учун эса энг яхши АЁЛ!

Биз аёлларнинг яна бир хусусиятимиз борки, атрофимиздагиларга доим ёрдамга шошиламиз. Гарчанд биздан ҳеч нарсани сўрашмаган бўлишсада, биз қўлимиздан келганча, маслаҳатлар берамиз, керак бўлса юугуриб бориб, ўша масалани тезроқ ҳал қилиб бергиларимиз келаверади.

Агар турмуш ўртоғимиз қандайдир муаммоли вазиятга тушиб қолса, биз «супермен» каби вазиятни қўлга оламиз. Керак бўлса, эрнинг бизнесини ҳам ташкил қилиб беришимиз мумкин.

Ҳуддики, эркакнинг онаси бўлиб, уни тинчлантириб, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, масъулиятни ўз қўлимизга оламиз. Мақсадимиз, турмуш ўртоғимиз бизнинг ҳаракатларимизни сезиб, ҳис қилиб, муносиб баҳо беришига эришиш. Эркак, албатта, бу ҳаракатларимизни кўради, сезади, баҳо беради. Баҳо эса қуйидагича:

Ҳа, ижтимоий ҳаётдаги бу фаол аёлнинг олдида мен оддий эркак бўлиб қоляпман, бу аёл менинг кучимга ишонмаяпти, мардлигимга шубҳаланяпти...

Мана шу фикрлардан сўнг эркак киши ўзи билмаган ҳолда ўч олишни бошлайди...

Агар сиз турмуш ўртоғингизга қўнғироқ қилиб, бирор мавзуда унинг фикрини сўрасангиз ёки янги кўйлагингиз ярашган ёки ярашмаганлиги ҳақида гапириб, унинг ширин гапларини кутаётган маҳалингиз, чиройли бўлмаган ҳазилларни сизнинг томонга отишни бошласа, билингки, у сиздан қасд оляпти. Шу билан бирга (18+) сизнинг кечқурунги ҳаракатларингизга лоқайд муносабатда бўлса ҳам эркак унинг лидер эканига шубҳаланганингиз учун сиз томонга қарагиси келмаяпти.

Албатта, буни эркак ўзи билмаган ҳолда амалга оширади.

Бу борадаги фикрингиз мен учун жуда муҳим.

Изоҳларингизни кутаман!

Феруза Умрзоқова,
Муаллиф инстаграми: @feruza_umrzoqova

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг