Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ер усти метроси ости кўнгилочар масканга айланади (фото)

Ер усти метроси ости кўнгилочар масканга айланади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари ҳамда Тошкент ер усти халқа метро линиясининг биринчи босқичи – «Дўстлик-2 – Қўйлиқ» йўналиши фойдаланишга топширилганди.

Бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ер усти метросининг «Дўстлик-2 – Қўйлиқ» йўналишида бўлиб, бу ердаги жараёнлар билан танишди. Ушбу  йўналиш 7 бекатдан иборат бўлиб, узунлиги 11,5 километрни ташкил этади.

Иштирокчиларга ушбу метро линиялари қурилиши бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раиси Ҳусниддин Ҳосилов маълумот берди.

Унинг қайд этишича, ҳозирги кунда «Сергели» линияси қурилиши давом эттирилмоқда. Бу йўналишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, оралиқ масофа 6,9 километрни ташкил этади ва Сергелининг зич жойлашган аҳолисига қулайлик яратади.

«Сергели» йўналиши «Чоштепа», «Тошкент халқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» бекатларидан иборат. Ҳозир қурилиш жараёнида 100 фоиз темир-бетон конструкция ишлари бажарилган. Ер ости ишлари тугатилган. 1400 дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган. Айни кунларда ер усти метро линияларида темирйўл панжараларини ўрнатиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқорида таъкидлаб ўтган бекатларда қурилиш ишлари тугатилиб, айни чоғда уларда қоплама ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, ер усти метроси пастки қисмида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш қаторини ташкил қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.

ОАВ вакиллари ер усти метросининг Сергели линиясидаги қурилиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг