Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эммануэль Дюпюи: Шавкат Мирзиёевнинг бу ташаббуси менда катта қизиқиш уйғотди

Эммануэль Дюпюи: Шавкат Мирзиёевнинг бу ташаббуси менда катта қизиқиш уйғотди

Эммануэль Дюпюи

Европада истиқболни белгилаш ва хавфсизлик институти президенти Эммануэль Дюпюи Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқига ўз муносабатини билдирди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи билан диққат билан танишиб чиққач, давлат раҳбари томонидан билдирилган бир қанча ташаббусларни қайд этмоқчиман.

Афғонистонда француз қўшинларининг бирлашган бўлинмаси собиқ сиёсий маслаҳатчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистонда халқаро ҳамкорликнинг янги формати — БМТ ҳузурида доимий фаолият кўрсатадиган қўмитани ташкил этиш ташаббуси менда катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг мантиқий давоми ҳисобланади. 1997 йилдаёқ Афғонистон муаммосини ҳал этиш учун Ўзбекистон «6+2» мулоқот гуруҳини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан ва 1999 йилда Тошкентда ушбу гуруҳнинг йиғилиши ўтказилган.

БМТ ҳузурида доимий фаолият кўрсатадиган қўмитани ташкил этиш ташаббуси Марказий Осиё давлатлари учун Афғонистон муаммосини ҳал этиш, шунингдек, ушбу мамлакатда тинчликни ўрнатишда минтақа давлатларининг ўрни ва жойи муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди. Янги формат, шубҳасиз, Афғонистон муаммосини тартибга солиш масалаларини ҳал қилиш учун қулай шароитни юзага келтиради.

Айни пайтда «Толибон» ҳаракати иштирокидаги музокаралар давом этмоқда. Уларга АҚШ кенг жалб этилмоқда.

Тинчлик ўрнатиш учун сиёсий музокаралар етарли эмас, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодиёт ва инфратузилмани тиклаш зарур. Мазкур йўналишда Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон муҳим роль ўйнайди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон етакчисининг Глобал антитеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш таклифи ниҳоятда долзарб ҳисобланади. Ушбу тадбир барча мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиё республикаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Эътиборимни жалб қилган яна бир ташаббус «COVID-19» пандемиясига қарши кураш вақтида ўз самарадорлигини исботлаган минтақавий ҳамкорликни кучайтириш бўлди.

Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашига умид қиламан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг