Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экологик партия Тошкентда рейд ўтказди

Экологик партия Тошкентда рейд ўтказди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жамоатчилик назорати тартибида экологик рейд ўтказилди.

Мазкур экологик рейд юқорида кўрсатилган манзилда дарахтларни кесилганлиги ҳақида аҳоли томонидан келиб тушган мурожаат ўрганишни ва дарахтларни ўрганишга қаратилди.

Ўзбекистон Экологик партияси ҳодимлари муаммони ўрганилганида мазкур манзилда 1 дона чинор дарахтини тагидан кесилганлиги аниқланди.

Мазкур дарахт кесилиши ҳолати қонунийлиги Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан берилган 2019 йил 16 августдаги 5321-сонли далолатнома ҳамда 2019 йил 20 августдаги 1576-сонли хулосасига асосан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани хокимлиги томонидан 2019 йил 13 сентябрдаги 37-сонли рухсатнома асосида 1 дона “сафора”, 2 дона “чинор” дарахтлари қуриганлиги сабабли фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини зарар етказиши мумкинлиги сабабли берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорига асосан дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш улар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек, авария ҳолатида бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Экологик рейд натидасида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесилишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади.

1. Ҳукумат томонидан зудлик билан дарахтлар кесилишига мораторий қўйиш қарорини қабул қилиш.

2. Ҳар қандай дарахтларни кесилишидан аввал экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан олдиндан мазкур масалалар юзасидан аҳоли хабардорлигини таъминлаш.

3. Дарахтларни ноқонуний кесиш оқибатида етказилган зарарнинг миқдоридан қатъий назар қонунчиликда жиноий жавобгарликни белгилаш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг